ЮҚОРИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЖАМИЯТГА ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА ИЖТИМОИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ

Authors

  • Абдувалиев Ф. Н. социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Keywords:

ўқувчи психологияси, ижтимоий мониторинг, мўлжал қадриятлари, ижтимоий қиёфа, ижтимоий кайфият, инновация, таълим сифати, ёшлар менталитети, ижтимоий стереотиплар.

Abstract

Муаллиф мақолада мамлакатимиз шароитида кечаётган таълим тизими, хусусан халқ таълими соҳасидаги инновацион мониторинг муаммоларини таҳлил этар экан, унда юқори синф ўқувчиларининг ижтимоий кайфияти ва қиёфасини қайта трансформациялашувига олиб келувчи ижтимоий таснифларга эътиборни қаратади. Юқори синф ўқувчиларининг ижтимоий-маънавий жараёнлардаги иштирокини тадқиқ этилиши, уни ўқувчиларнинг руҳиятида қадрият мўлжалларини белгилаш, танлаш ва йўналтиришда содир бўладиган инсон омили каби ижтимоий муносабатларга сезиларли таъсир ўтказади. Мактаб таълими ёки юқори синф ўқувчиларининг жамиятга ижтимоийлашувидаги даврий (циркульяция) аҳамият касб этиб, унинг вужудга келиш мезонлари, ижтимоий сабаблари илмий таснифланган. Муаммонинг кўлами йириклашиб, оммавийлашиб боргани сари кенг илмий жамоатчиликнинг мактаб таълимига оид мунозарали бахс-мунозаралар илмий мунозараларда асосий мавзуга айланди. Муаллиф томонидан бугунги давримизнинг энг долзарб мавзуси бўлган ёшлар турмуш тарзи ва унда мактаб таълими тизимининг илмий сифатини баҳолаш социолог нуқтаи назаридан тизимли таҳлил этилади.

Downloads

Published

2025-10-07

Issue

Section

Articles

How to Cite

ЮҚОРИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЖАМИЯТГА ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА ИЖТИМОИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ. (2025). European Journal of Interdisciplinary Research and Development , 44, 11-20. https://ejird.journalspark.org/index.php/ejird/article/view/1603