АҲОЛИДАН ХОСИЛ БЎЛАДИГАН ЧИҚИНДИЛАРНИ ЧЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИ ИШИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Main Article Content
Abstract
Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳолисини ташвишга солмоқда. Урбанизация жараёни жадаллашиб, шаҳарлар кенгаяётган, аҳоли сони ўсаётган ва унинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг катта экологик муаммолардан биридир. Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, бир кунда дунё аҳолиси аҳолиси ўртача умумий ҳажмда бир йилда 300 кг. чиқинди ташлайди. Мазкур рақамни 365 га кўпайтиринг ва бир кунда бир одам ташлайдиган чиқинди миқдорига эга бўласиз — 300/365=0,822 кг. Ушбу рақамни мамлакат аҳолисига кўпайтирсангиз, бир мамлакатнинг чиқариб ташлайдиган чиқинди миқдори чиқади. Масалан, Ўзбекистон бўйича 0,822х 34 500 000 нафар аҳоли (1.01 2021 йил ҳолатига) бир кунда мамлакатимиз аҳолиси 28 млн.359 минг килограмм чиқиндини чиқариб ташлашади. Дунё бўйича бу 6 млрд.495 млн. 339 килограммни ташкил этади (10.07.2021 ҳолатига) ва фақат унинг 30 фоизигина қайта ишланади, қолгани эса аста-секинлик билан Она сайёрамизни қопламоқда. Чиқиндилар турли хил қимматбаҳо металлар, шиша идишлар, макулатура, пластик, ерга ўғит бўла оладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат [1,2].
Article Details
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NoDerivatives 4.0 International License.