CЎХ КОНУС ЁЙИЛМАСИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ
Keywords:
конус ёйилма, кольматаж, ўтлоқи-ботқоқ-воҳа ва ўтлоқи-воҳа тупроқлар, механик таркиб, гумус, фосфор, калий.Abstract
Сўх конус ёйилмасининг бош тош-шағалли қисми инсон томонидан сунъий яратилган кольматажланган тупроқлар билан қопланган. Ёйилманинг, саз тартиботли сизот сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлиги ва минерализацияси билан фарқ қиладиган ўрта ва қуйи қисмларида ўтлоқи-ботқоқ-воҳа ва ўтлоқи-воҳа тупроқлар ривожланган. Тупроқларнинг, гидроморфизм жараёнларининг натижалари яққол ифодаланган морфо-генетикавий кесими кўп жинсли қатламлардан таркиб топган. Ҳаракатчан фосфор ва калий миқдорлари бўйича тупроқлар ўртача ва кучсиз таъминланган гуруҳларга киради.