СОМОНИЙЛАР ДАВРИ РОФИЗИЙЛИК ТОИФАСИГА МАНСУБ ФИРҚАЛАРГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Authors

  • Саиджонов Акмалдин Адҳамжон ўғли таянч докторант Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Keywords:

Сомонийлар, фирқа, рофизийлик, алавийлик, исмоилийлик, карромия, кайёлия.

Abstract

Ушбу мақоладан қўзланган мақсад сомонийлар сулоласи (204-389/819-999) даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларида мавжуд бўлган рофизийлик тоифасига мансуб фирқаларнинг фаолиятларини манбалардаги маълумотларга асосланган ҳолда ёритишдан иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада алавийлик, исмоилийлик, карромия ва кайёлия каби фирқаларнинг сомонийлар ҳудудидаги яшаш ўринлари ҳамда уларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётга ўтказган таъсирлари таҳлил қилинди. Ундаги маълумотлар ўрта асрларнинг турли даврларида араб ва форс тилларида ижод қилган Табарий, Ибн Надим, Наршахий, Утбий, Гардизий, Низомулмулк, Али Байҳақий, Умар Насафий ва шу каби бошқа олимлар асарларига асосланади. Сомонийлар даврида Ҳасан ибн Қосим, Абу Жаъфар ал-Алавий, Абулҳусайн Муҳаммад ибн Аҳмад Зуборий, Абу Яъло Ҳамза ибн Муҳаммад ал-Алавий сингари алавийлар, Абу Абдуллоҳ Ходим, Абу Саид Шаъроний, Ҳусайн ибн Али Марварудий, Абулҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳамдуя ан-Насафий каби исмоилийлар ўз эътиқодларини ёйишда кенг фаолият олиб бордилар. Исмоилийлар ҳаттоки сомонийлар ҳудудининг қоқ марказидан мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлат ва қўшиндаги мансабдорларни ҳам ўз томонига оғдиришга эришадилар. Шунингдек, бу даврда карромийлар ва каёлийлар ҳам Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларида ўрнашиб, маълум муддат ўз фаолиятларини юритдилар. Бу жараёнда сомоний амалдорларнинг рўли катта бўлди.

Downloads

Published

2023-05-24

How to Cite

Саиджонов Акмалдин Адҳамжон ўғли. (2023). СОМОНИЙЛАР ДАВРИ РОФИЗИЙЛИК ТОИФАСИГА МАНСУБ ФИРҚАЛАРГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР. European Journal of Interdisciplinary Research and Development , 15, 186–195. Retrieved from http://ejird.journalspark.org/index.php/ejird/article/view/556

Issue

Section

Articles