АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: МУАММОЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР
Keywords:
аёл тадбиркорлар, Ўзбекистон, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий ривожланиш, ижтимоий ривожланиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, иқтисодий ҳуқуқлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш, онлайн платформа, аёлнинг роли.Abstract
Мазкур мақолада Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар ва имкониятлар таҳлил қилинади. Аёлларни тадбиркорликда қўллаб-қувватлаш на фақат уларнинг иқтисодий мустақиллигини оширади, балки мамлакатнинг умумий иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Мақолада мавжуд қўллаб-қувватлаш дастурлари, уларнинг аёл тадбиркорларига таъсири ва ушбу дастурларни яхшилаш бўйича тавсиялар келтирилган. Натижалар шуни кўрсатадики, аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш уларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, аммо етарли молиялаштириш ва зарур билимлар ҳамда кўникмаларнинг етишмаслиги каби муаммолар мавжуд. Мақола Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга эришиш учун аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш бўйича тавсиялар билан якунланади.
Downloads
Published
How to Cite
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NoDerivatives 4.0 International License.